Парта ва стул тўплами (лампали)


Стол устлиги экологик тоза МДФдан тайёрланган бўлиб, амалий жиҳатдан қулайлиги ва узоқ хизмат қилиши билан характерланади. Букчайиб қолишнинг олдини олиш ва соғлом қоматни ушлаб туриш мақсадида ёзиш, ўқиш ва расм чизиш учун стол устлигининг оптимал қиялик бурчагини ўрнатиш мумкин. Стол устлигининг жилосиз қопламаси шуълаланмайди, механик шикастланишларга чидамли, тозаликни сақлаш учун эса столни нам матоли салфетка билан артишнинг ўзи етарли. Стол устлигининг тагида китоблар, дафтарлар ва майда канцелярия молларини сақлаш учун тортма яшик мавжуд, Ажратгичлар туфайли пеналдаги барча буюмларни батартиб сақлаш мумкин.

Столнинг баландлиги механик дастак ёрдамида осон тўғирланади, шу тариқа бола ўсишига қараб стол баландлигини ҳам тўғирлаш мумкин, шунинг учун стол ҳам мактабгача ёшдаги болаларга, ҳам мактаб ўқувчиларига идеал тарзда мос келади. Замонавий дизайни туфайли стол хона интерьери билан уйғунлашиб кетади.

Газ-лифт технологияси стол устида ишлаётган пайтда максимал даражада қулай бўлиши учун стол устлигининг қиялик бурчагини осон тўғирлаш имконини беради.

Китоблар учун металл таглик кўп функцияли жавонга мустаҳкам маҳкамланган ва кўриш қобилиятини асраш ва миопия ривожланишининг олдини олиш мақсадида бола кўзларидан оптимал масофада жойлашган. Таглик ёнига қалам сақлаш учун пенал ўрнатилган.

LED лампа корпусининг дизайни замонавий бўлиб, ёруғликнинг ёрқинлик даражасини сенсорли диммирлаш функцияси билан жиҳозланган. У учта режимга эга: ўқиш учун совуқ ёруғлик, дам олиш учун илиқ ёруғлик ва тонг учун табиий ёруғлик.

Стол оёқлари арка шаклида бўлиб, пол қопламаси нотекис бўлганида стол оёқларини қўшимча равишда тўғирлаш имконияти мавжуд. Стол оёқларининг орасида металл тўсгич жойлаштирилган бўлиб, у конструкциянинг мустаҳкамлигини оширади.

Махсус жадвал ёрдамида стол ва стулчанинг баландлигини боланинг бўйига мувофиқ бехато қайд этиш мумкин, Лекин барибир ҳар бир кишининг индивидуал параметрларини инобатга олиш керак. Стулчанинг баландлиги бир қўлда осон ва тўсиқсиз тўғирланади.

Кенглиги, см90
Чуқурлиги, см65
Кафолат1 год
Баландликни ростлашДа
Қиялик бурчаги0-60 град.
Боланинг энг кам бўйи, см115
Каркас материалиметалл
Баландлиги, см52 – 79

Фикр қолдиринг

avatar
  Подписаться  
Уведомление о